Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » ЗОМИН ТУМАНИ ҲОКИМИ ИШТИРОКИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЗОМИН ТУМАНИ ҲОКИМИ ИШТИРОКИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

29 декабрь 2022 йил
246
0

Зомин тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида матбуот анжумани бўлиб ўтди.  Унда Зомин тумани ҳокими Абдуғаниев Алишер Мухаммадиевичнинг туманни 2022 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2023 йилга мўлжалланган режалар ҳақидаги ахборотни ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, матбуот анжуманида инсон ҳуқуқларини таъминлаш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш ҳамда фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг роли, аҳоли ва жамоат бирлашмаларининг сиёсий фаоллигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилганлиги, фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланиб, аҳолини янги иш ўринлари ва кафолатли даромад манбаи, малакали тиббий ва таълим хизматлари, муносиб яшаш шароитлари билан таъминлаш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганлиги, асосий иқтисодий кўрсаткичларда ўсиш даражаси максималлашганлиги айтиб ўтилди.

Матбуот анжуманида туман фаоллари,  халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари,  оммавий ахборот воситалари ходимлари,  мустақил блоггерлар,   тумандаги бир қатор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

 

 

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати


 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar