Ўзбекистон Президенти БМТ институтлари билан шериклик кенгайиб бораётганини қайд этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 апрель куни иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида БМТ Бош котибининг ўринбосари, Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ижрочи котиби Ольга Алгаеровани қабул қилди.
Учрашувда Барқарор ривожланиш мақсадларига тезкор эришиш борасида БМТ институтлари, шу жумладан ЕИК билан кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари учун махсус дастур доирасида самарали ҳамкорлик қилинаётгани мамнуният билан қайд этилди. Томонлар Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши ҳамда “Яшил макон” дастурини, юк ташишларни рақамлаштириш ва тўқимачилик саноати лойиҳаларини амалга ошириш масалаларида алмашинувларни давом эттиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Суҳбатда БМТ ЕИК билан устувор йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
10 март 2023, Пятница
Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан ҳамкорликдаги лойиҳаларни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади
27 январь 2022, Четверг
Шавкат Мирзиёев: Ҳамма ислоҳотларни, ҳамма ҳаракатларни жамият билан бирга қиламиз
10 декабрь 2018, Понедельник
Зомин тумани ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи
Изоҳлар (0)