Зомин сув омборидан қувур орқали табиий босим билан сув олиш
Тоғ олди ҳудудлардаги сув омборларидан сувни суғоришга қувурли тизим орқали узатишни ташкил қилиш ва бунда ҳосил бўладиган табиий босимдан фойдаланган ҳолда табиий босимли томчилатиб суғориш тизимларини жорий қилишдаги самарадорлигини оширишдаги баъзи ечимлар.
Жиззах вилояти Зомин туманидаги тажриба участкасининг ўзига хос шароитлари ўрганиб тавсифланди, Зомин сув омборидан сувни қувурли тизим орқали узатишда табиий босимни юзага келтириш шартлари ўрганилди ва уларни ҳисобга олган ҳолда Сирдарё-Зарафшон ирригатсия тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли сувчилар боғида табиий босимли томчилатиб суғориш тизими лойиҳаланди ва қурилди, сув тежовчи томчилатиб суғориш тизимини қўллаш бўйича дала тажрибалари ўтказилди ва уларнинг бирламчи натижалари баҳоланди. Бу лойиҳани иқтисодий ҳам сув ва электир энергия тежашда самарадорлиги тажриба натижасида исботланди.
Томчилатиб суғориш тизими тадбиқ қилинаётган участка Зомин сув омбори яқинида, сув омборининг сув чиқариш иншоотидан 1,7 км (сув ташиш канали бўйлаб ҳисобланганда 2070 метр) масофада жойлашган.
Зомин сув омборидан қувур ёрдамида сув етказиб берилганда тажриба даласида томчилатиб суғориш тизимини ишлаши учун етарли босим ҳосил бўладими ёки йўқми деган саволга жавоб топиш мақсадида сув ташиш қувурининг бошланғич нуқтасидаги ва унга томчилатиб суғориш тизими магистрал қувури уланадиган нуқтадаги ер абсолют сатҳлари Google Earth компьютер дастурини қўллаш асосида аниқланиб, сув ташиш қувурининг бўйлама қирқими чизиб чиқилди.
1-расм – Зомин сув омборидаги тажриба даласига асосий сув ташиш қувурини ётиш трассаси ва унинг бошланғич ва охирги нуқталарида ер юзаси абсолют сатҳининг ўзгариши
Аниқлаш натижаларини кўрсатишича, тажриба участкасига сув етказиб берувчи сув ташиш қувурининг бошланғич нуқтасида ер юзасининг абсолют сатҳи 840 м, экин даласига сув олинадиган нуқтада ер юзасининг абсолют сатҳи 682 м, яъни сув ташиш қувурида 158 м катталикда сув босими юзага келиши мумкин экан.
Лекин сувни қувур воситасида сув омборидан томчилатиб суғориш даласигача узатилганда ҳам (масофа 10120 м) албатта босим исрофи юз беради. Босим исрофини одатда Шевелев жадваллари асосида гидравлик ҳисоб натижаларига кўра аниқланади.
Пўлатдан ясалган қувурларни гидравлик ҳисоб қилиш учун одатда:
формуласидан фойдаланилади.
Бунда, агар қувурлар янги бўлса ;
Қувурлар янги бўлмаган ҳолатда бўлса ;
Қувурлар янги бўлмаганда бўлса ;
бу ерда:
і - гидравлик нишаблик;
λ - узунлик бўйича ишқаланиш қаршилиги коэффициенти;
ν – сув оқими тезлиги м/с;
υ – сувнинг кинематик ёпишқоқлик коэффициенти (ҳароратга боғлиқ);
dp- қувурнинг ички диаметри, мм (бу ерда dp = dн-2s-1);
dн- қувурнинг ташқи диаметри, мм;
s- -қувур деворининг қалинлиги, мм
1- қувур деворига ёпишган ётқизиқлар ёки коррозия қалинлиги, мм
Гидравлик ҳисоблар натижаларига кўра, сув етказиб берувчи асосий қувурнинг ташқи диаметри dн=1020 мм, сув сарфи q=300 л/с бўлган ҳолат учун қувурдаги сув оқими тезлиги ν =0,399 м/с ҳамда асосий қувурни узунлиги (L=10120 м) масофада босим исрофи h=2,132 м бўлади. Демак, сувни сув омборидан далагача етиб келишида h=1,06 м босим исроф бўладиган бўлса, тажриба даласига кириш нуқтасида қувурдаги сувнинг босими 152 м атрофида бўлиши мумкин. Бу кўрсаткич қувурдаги сув босимни назарий қийматини кўрсатади.
2-расм – Зомин сув омборидан то тажриба даласигача бўлган оралиқда асосий сув ташиш қувуридаги босим исрофини ҳисоблаш
(Шевелев жадваллари асосида)
Ўлчашлар натижасида сув ташиш қувурининг тажриба даласи ёнидаги нуқтасида сувнинг эркин босими 148 м атрофида эканлигини аниқланди. Бу ҳолат сув ташиш қувуридаги табиий босимдан фойдаланиш асосида участкада томчилатиб суғориш тизимини жорий қилса бўлишини тасдиқлади.
Асосий сув ташиш қувурининг томчилатиб суғориш тизими қувури уланадиган нуқтасида 83-148 метр катталикдаги сув босими шаклланганлиги боис тажриба даласини суғориш учун лойиҳалаштириладиган томчилатиб суғориш тизимини ишлатиш учун қўшимча босим юзага келтиришнинг, демак насос ишлатишнинг ҳожати йўқ. Адир тепасига сувни олиб чиқиш ва босимни ортдириш учун кувур диаметрини босқичма босқич қисқартириб борилади.
3-расм магистрал қувурва иншоотлар параметрлари
Шундай қилиб участкани суғориш учун лойиҳалаштириладиган томчилатиб суғориш тизими элементлари таркибида насос назарда тутилмайди. Насос юзага келтирадиган босим ўрнига қувурдаги табиий босимдан фойдаланилади.
Сув ташиш қувурида юзага келадиган сув босимидан фойдаланиш томчилатиб суғориш тизимининг эксплуатацион ҳаражатларини кескин камайтириш имкониятини яратади, яъни насос қурилмасини ишлаши учун зарур бўладиган электр энергияси сарф ҳаражатлари тўлиқ тежаб қолинади.
Сув ташиш қувурига уланиш жойидан участканинг сув етказиш энг ноқулай нуқтасигача бўлган оралиқда кувур ётиш трассасини аниқлаш ҳамда уланиш (ер сатҳи 840 м) ва нокулай нуқталар ер сатҳлари (ер сатҳи 682 м) орасидаги фарқни аниқлаш натижалари сув қувурида h=158 м босим юзага келиши мумкинлигини кўрсатди.
Сув етказиб берувчи қувурларни (d=1020 мм ва d=820 мм d=377 мм ли қувурлар) бутун узунлиги (L=8000 м) давомида умумий ҳисобда 60 м босим исрофи юз беришини ҳисобга олган ҳолда участкадаги энг нокулай нуктада h=90 м дан ортиқ босим юзага келтириш ва участканинг бу нуқтасига сувни зарур миқдорда етказиб бериш имконияти мавжуд.
Зомин туманида жойлашган 232 гектар майдонга 100 мингдан ошиқ дарахтлар 5х5 схемасида табиий босим ёрдамида томчилатиб суғориш шланглари билан суғорилмоқда. Бу усулда суғориш 2010- йилларда Наманган вилояти Поп туманида жойлашган Жийдалисой сув омборида ИСМИТИ томонидан тажриба қилинган эди ва 6 гектар майдонга 4х4 схемасидан фойдаланилган. Икки суғориш системасидан Зомин туманида қўрилган суғориш системаси гидравлик ҳисобни такомиллаштирилгани ва табиий босимининг юқорилиги билан самаралироқ ҳам иқтисодий тежамкорлиги исботланди.
Ирригация ва сув муаммолари
илмий-тадқиқот институти
(ИСМИТИ) таянч докторанти
Турабов Н.А.