Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Президент Мурожаатномаси зоминлик ёшлар нигоҳида

Президент Мурожаатномаси зоминлик ёшлар нигоҳида

12 январь 2021 йил
515
0

2020 йилнинг 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига навбатдаги Мурожаатномаси бўлиб ўтди. Мазкур Мурожаатномани бутун халқимиз катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кутиб олди.

Янги Ўзбекистонни билимли ва бунёдкор ёшларимиз билан биргаликда барпо этиш мақсадида Президентимиз томонидан 2021 йил мамлакатимизда Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили, деб номланди.

Шу нуқтаий назардан, Зомин тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда Халқ таълими туман бўлими томонидан туманимиз ёшлари ўртасида “Президент Мурожаатномаси – ёшлар нигоҳида” танлов ташкил этилди.

Танловнинг биринчи босқичи бугун тумандаги 71-сонли умумтаълим мактабида, 17-23 ёшдаги ёшлар ўртасида бўлиб ўтмоқда. Иккинчи босқич, эртага 13 январь куни 24-30 ёшдаги ёшлар ўртасида ўтказилиши режалаштирилган.

Танлов шартига кўра, биринчи босқичда иштирокчилар Президент Мурожаатномаси асосида тузилган қисқа тест саволларига жавоб беришади ва танловнинг 2-босқичига тест саволларидан 86 ва ундан юқори балл олган ёшлар ўтади. 2-босқич 3 та бир-бирини тўлдирувчи шартлардан иборат бўлиб, ижодий, қисқа савол-жавоб ва йил номи ҳамда Давлат дастури бўйича таклифлардан иборат.

Туман саралаш босқичидан энг юқори балл олган ҳар бир ёш тоифаси бўйича 1 нафар ёшлар вилоят босқичида иштирок этади.  

Вилоят босқичида ғолиб бўлган ёшларга Вилоят Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда ҳомийлар томонидан 1-ўринга учун ноутбук, 2-ўрин учун планшет ва 3-ўрин олган ғолибга ақлли соат ва китоблар жамланмаси совға қилинади.

Шу ўринда, туманимиз ёшларини “Президент Мурожаатномаси – ёшлар нигоҳида” танловида фаол иштирок этишга чақириб қоламиз.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган ёшлар Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимига мурожаат қилишлари сўралади.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar