Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » ЗОМИНГА ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИ РАҲБАРЛАРИ ТАШРИФ БУЮРДИ

ЗОМИНГА ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИ РАҲБАРЛАРИ ТАШРИФ БУЮРДИ

08 декабрь 2021 йил
414
0

Бугун Зоминга Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев, “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси раҳбари Хайрулла Сатторов, агентликнинг Жиззах вилоят бошқармаси раиси Дилмурод Худойшукуровлар ташриф буюришди.

Дастлаб меҳмонлар туман маҳаллаларига ёшдар бўйича инспектор лавозимига тайинланган ёшлари билан юзма-юз учрашув ўтказдилар.

Учрашув давомида мутасаддилар ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган имкониятлар хусусида тўхталиб ўтди. Шунингдек, маҳалла ёшдари етакчиларининг келажак режалари, ёшлар билан ишлашдаги муаммо ва ютуқларга тўхталиб ўтилди.

 

 

 

 

Ўзаро самимий руҳда бўлиб ўтган учрашув мобайнида йиғилганлар соҳада амалга ошрилаётган ишлар, ечилиши лозим бўлган масалалар, бартараф этилмаган муаммолар юзасидан фикр-мулоҳазаларини ўртага ташладилдар.

Айниқса, маҳаллаларда Ёшлар ишлари агентлиги вакилига сараланаётган номзодларнинг креатив таклифлари, ташаббуслари пойтахт ва вилоят марказидан келган меҳмонларни беҳад хурсанд қилди.

 

 

 

 

 

Туман марказида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг меҳмонлар Х.Олимжон МФЙ ёшлари билан маҳалладаги 25-сонли умумтаьлим мактабида юзма-юз учрашдилар. Маҳалла ёшларининг  муаммо ва таклифлари эшитилди.

 

 

 

 

 

 

 

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar