Зомин ёшлар етакчилари билан учрашув бўлиб ўтди
Бугун Зомин тумани ҳокимлигида ҳудуддаги маҳаллаларда фаолиятини бошлаган ёшлар етакчилари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими бошлиғи А.Ганиев, туман ҳокими ўринбосарлари З.Омонқулов ва С.Парманов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими вакиллари ҳамда ёшлар етакчилари иштирок этди.
Шунингдек, учрашувда маҳалладаги ишсиз, муаммоси бор ёшлар билан ишлашдаги асосий йўналишлар, истеъдодли ёшларни аниқлаш ва уларни янада ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар, маҳалла ёшларини маданий-маърифий, спорт ҳамда санъат бўйича тўгаракларга кенг жалб этиш, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш каби асосий йўналишлар бўйича тушунтиришлар берилди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)