Зоминда “Ватанпарварлар” ҳарбий–спорт мусобақасига старт берилди
Бугундан Зомин туманида умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчи-ёшлари ўртасида Мудофаа вазирлигининг кубоги учун “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг туман босқичига старт берилди.
Туман ҳокими томонида тасдиқланган режага асосан мусобақанинг туман босқичидан олдин, сектор босқичлари ташкил этилиб, унда ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактаблари жамоалари ўзаро беллашадилар. Ушбу режага мувофиқ бугун Зомин тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган Пешоғар МФЙдаги 5-сонли умумтаълим мактабида 2-сектор ҳудудидаги 12 та умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган 10 – 11-синф ўқувчи ёшлари ўртасида “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг сектор босқичи ўтказилди.
Тадбир туман ҳокими ўринбосари С.Парманов, 2-сектор раҳбари, туман Ватанпарвар, Мудофаа, Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа тегишли ташкилот вакиллари иштирок этди. Ўқувчи-ёшлар мусобақа давомида биринчи тиббий ёрдам, сафда юриш, эстафета, қурол сочиш ва йиғиш каби шартлар доирасида беллашдилар.
Мусобақа сўнгида ҳакамлар томонидан жамоаларнинг белгиланган шартлар бўйича тўплаган баллари ҳисобланди ва 1-ўринни 57-мактаб, 2-ўринни 5-мактаб, 3-ўринни 26-мактаб жамоаси қўлга киритди.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалар ва Фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Шунингдек, 20, 71, 41-сонли мактаб жамоалари фаол иштироки учун алоҳида мукофотланди.
Якуний натижага кўра, 57-сонли умумтаълим мактаби жамоаси 1-ўринни қўлга киритиб, туман босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати