8 МАРТ — ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
Бугун туманимизнинг муҳташам “Осиё” тантаналар саройида 8 март - халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан туман байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ижтимоий-сиёсий, сиёсий-иқтисодий ҳаётидаги барча соҳаларда хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат олиб бораётган аёлларимиз, қизларимиз, шунингдек, меҳнат фахрийлари иштирок этишди.
Тадбирнинг очилишида туман ҳокими А.Абдуғаниев сўзга чиқиб, ушбу қутлуғ айёмда ҳурматли аёлларимизга энг самимий ва эзгу тилакларимизни изҳор этди.
Зомин туманида ўзининг самарали меҳнати, ташаббускорлиги, бой амалий тажрибаси билан юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар жараёнида фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган аёл-қизларимиз эсдалик совғалари билан тағдирландилар.
Тадбирининг бадиий қисмида эса таниқли хонанда Ферузабону ўзининг дилрабо куй-қўшиқлари кўнгилларни хушнуд айлади. Шунингдек, туманимиз Маданият марказининг бадиий чиқишлари барчанинг кайфиятига кайфият қўшиб, байрамга кўтаринки руҳ бағишлади.
Зомин туман ҳокимлиги
ахборот хизмати