Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин тумани Бешкуби ҚФЙ ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди

Зомин тумани Бешкуби ҚФЙ ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди

10 март 2022 йил
329
0

Барча жойларда бўлгани каби, Зомин тумани сектор раҳбарлари томонидан ҳудудидаги маҳаллаларда ёшлар билан учрашиш, уларни қийнаб келаётган муаммо ва ташвишларни эшитиш ҳамда ҳал этиш ишлари устувор вазифалардан бирига айланиб улгурган.

Мана шундай натижадор учрашувлардан бири бугун туман 2-сектор вакиллари томонидан Бешкуби ҚФЙ ёшлари билан бўлиб ўтди.

Учрашувда туман 2-сектор мутасаддилари, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими вакиллари, Ёшлари ишлари агентлиги туман бўлими ва тумандаги бир қатор корхона ва ташкилот раҳбарлари, тижорат банклари иштирок этди.

Дастслаб, учрашувда бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳатлар, ёшлар сиёсати ва камбағалликни қисқартириш, уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, томорқадан унумли фойдаланиш, тадбиркорлик йўналишларида амалга оширилаётган чора-тадбирлар борасида фикрлар билдирилди.

Шундан сўнг, ёшларнинг ўзини-ўзи банд қилиш, банк кредити олиш, қуёнчилик, паррандачилик, нонвойчилик ва бошқа маиший хизмат турлари бўйича сервис хизматларини кўрсатиш, ишга жойлашиш масаласидаги таклифлари жойида ўрганилиб, тегишлича ҳал этиш юзасидан ташкилот ва корхона раҳбарларига топшириқлар берилди. Учрашувда 30 ортиқ ёшлар иштирок этишди.

 

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar