Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминлик 2 нафар истеъдодли қизлар халқаро лойиҳада иштирок этишди

Зоминлик 2 нафар истеъдодли қизлар халқаро лойиҳада иштирок этишди

28 март 2022 йил
233
0

 

Жорий йилнинг 23 март куни Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан саралаб олинган 100 нафар қиз Тошкент вилоятида жойлашган “Чарос” номли дам олиш масканига қизларни рақамли имкониятларини кенгайтиришга қаратилган "Digital camp for girls" лойиҳасида иштирок этиш учун йиғилди.

 Қувонарлиси ушбу лойиҳа доирасидаги сменарда Зомин туман 75-сонли умумтаълим мактабнинг 9-синф ўқувчи қизлари ҳамда туман IT-ўқув маркази тингловчилари Раҳмонова Одина ва Салимбоева Фарангиз “Веб дастурлаш” йўналишида иштирок этишди.

 Ушбу лойиҳа Швейсария ҳукумати томонидан молиялаштирилиб, асосий мақсади қизларнинг IT соҳасидаги кўникмалирини ривожлантириш, ушбу соҳадаги ташаббусларини қўллаб-қувватлашдан иборат.

 Дастлаб, лойиҳанинг очилиш маросимида ташкилотчилар томонидан қизларга дастур ҳақида тўлиқ маълумот бериб ўтилди. Шунингдек, барча иштирокчилар digital_campda  яратилган шарт-шароитлар билан таништирилди.

 

 Шунингдек, лойиҳа доирасида қизларга IT соҳасида юқори натижаларга эришган маҳаллий ва хорижий мутахассислар томонидан дарслар ўтилди. 

 Жумладан, АҚШнинг НАСА ташкилоти вакили Камилла Уордроп Аллейн, Америка элчихонаси вакили Сандра Жейкобс лойиҳа доирасида иштирок этиб, қизларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar