Зоминда янги мактаб ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Бугун Зомин тумани Пешоғор ҚФЙ аҳолиси учун ўзгача кун. Сабаби ҳудудда жойлашган 74-сонли умумтаълим масканида янги ўқув биноси ўз иш фаолиятини бошлади.
Мактаб янги биносининг очилишига бағишланган тантанали маросимда ҳоким ўринбосари С.Паманов, туман 2-сектор вакиллари, маҳалла фаоллари, ёшлар, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этди. Маросимда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимиз халқ таълими тизимида амалга оширилаётган катта ислоҳотлар жараёнида, умумтаълим мактаблари учун янги замонавий бинолар қурилишига катта эътибор қаратилаётгани туфайли соҳадаги кўп йиллик муаммолар ҳал этилаётгани таъкидланди.
Мактабнинг қўшимча уч қаватли янги ўқув биноси 3 миллиард 700 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилди.
Бугунги кунда мактабтабимизда 298 нафар ўқувчилар таҳсил олиб, ўқув синфлари етишмаслиги мунтазам кузатиб келинар эди. Манашу қўшимча бино ишга тушиши туфайли, махсус дарслар алоҳида тартибда ўтилишига янада қулай бўлди. Бундан ташқари ўқитувчилар томонидан ўқувчилар билан қўшимча ишлашлари имконияти туғилди, дейди мактаб директори.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати