Зомин туманида Заковат интеллектуал ўйини бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора тадбирлари тўғрисида ПҚ-96 сонли қарори ижросини таъминлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида қатор лойиҳалар, тадбирлар амалга оширилмоқда.
Зомин тумани ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни маданият, санъат, спорт ва интеллектуал ўйинларга кенг жалб этиш борасида туман маҳаллаларида мунтазам амалий ишлар ташкил этиб келинмоқда.
Жумладан “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ҳамда ДХХ Зомин туман бўлимининг ташаббуси билан Тарақиёт МФЙ мезбонлигида "Заковат" интеллектуал ўйинларига старт берилди. Бўлиб ўтган мазкур мусобақада 1-сектор МФЙ ларидан 10 та ва 9225-сонли ҳарбий қисмнинг муддатли ҳарбий хизматини ўтаётган аскарлар, туман ҳокимяти жамоалари иштирок этди. Якунда ғолибликни Боғишамол МФЙ нинг “Иқро” жамоаси 12 балл билан 1-ўринни, 2-ўринни Қайирма МФЙ нинг “Доминант” 11 балл билан, Халқабод МФЙ нинг “Аристократлар” жамоаси 10 балл 3-ўринни эгаллади.