Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » ЗОМИНДА "ЭНГ НАМУНАЛИ САРДОРЛАР КЕНГАШИ" КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЗОМИНДА "ЭНГ НАМУНАЛИ САРДОРЛАР КЕНГАШИ" КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

08 апрель 2022 йил
243
0

Ҳар йили анъанавий тарзда бўлиб ўтувчи умумтаълим мактабларининг турли йўналишлар бўйича сардорлари ва сардорлар кенгашлари ўртасидаги беллашувда бир қатор иқтидорли, фидоий, ташаббускор ёшлар кашф этилади. Бу йилги баҳсларда ҳам ана шундай оловқалб, серғайрат йигит-қизлар чинакам сардорлик намуналарини  кўрсатиб, ўзаро зукколик, билимдонлик, хозиржавоблик синовидан ўтдилар.

Тадбирда тумандаги ҳудудлар кесимида юқори натижа кўрсатган 16 та умумтаълим мактабларининг сардорлар кенгаши куч синашди. Таништирув шартидаги ранг баранг чиқишлар, тайёрланган слайд ва видеороликлар, файллар орқали ўзларининг фаолиятини тенгдошлари билан баҳам кўришди.

Айниқса, иккинчи асосий шартда бўлажак етакчи ўгил-қизларнинг бири биридан долзарб лойиҳаларни баён этишлари барчага манзур бўлди.

 

Тадбирда туман маданият бўлими бошлиғининг маданий мерос ишлари бўйича етакчи мутахассиси, журналист Зоидбек Алимов, "Шарқ тонги" газетаси  таҳририяти бош мухаррири Хайрулло Сидиков, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман сардорлари етакчиси Акобир Сайдуллаев, туман Халқ таълими бўлими мутахассиси Акмал Раҳматуллаевлар ҳакам сифатида ёш сардорлар чиқишини бахолаб бордилар.

Беллашувда 1-ИДУМ Сардорлар кенгаши ва 75-мактаб Сардорлар кенгаши вакиллари бир хил балл тўплаб, финал йўлланмасини қўлга киритишди.

 

Зомин туман ҳокимлиги

ахборот хизмати


 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar