Зоминда ДХХ раиси кубоги мусобақалари бошланди
Бугун Зомин туманида спортнинг футбол ҳамда мини-футбол турлари бўйича “Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги” учун 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ўртасида ўтказиладиган мусобақанинг туман секторлари босқичи бошланди.
Очилиш маросимида туман ҳокимлиги, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, Туризм ва спорт бўлими масъуллари, маҳалла ёшлари иштирок этишди.
Мусобақанинг илк ўйини Мустақиллик МФЙ ҳудудида жойлашган Зомин футбол клуби базаси майдонида 4-секторнинг Дуоба-Тўрттом маҳалла ёшлари ўртасида бўлиб ўтди.
Муросасиз ва тенг курашлар остида кечган илк ўйин 2:2 ҳисобида якунланиб, жамоалар 1 очкодан қўлга киритишди.
Зомин тумани маҳаллаларида мусобақалар давом этмоқда.
Зомин туман ҳокимлиги
ахборот хизмати