Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » ЗОМИНДА БАРПО ЭТИЛАЁТГАН УЗУМЗОРЛАР КЕНГАЙМОҚДА

ЗОМИНДА БАРПО ЭТИЛАЁТГАН УЗУМЗОРЛАР КЕНГАЙМОҚДА

14 апрель 2022 йил
316
0

Мамлакатимиз раҳбарининг ўтган йилнинг 28 июлида қабул қилинган “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар, амалга оширилаётган кўкаламзорлаштириш – янги боғлар яратиш лойиҳалари доирасида туманимизда ҳам қатор хайрли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

 

Жумладан, Ғаллакор қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги Қуёноқли-Сурхонобод қишлоғи атрофидаги майдонларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 20 гектардан зиёдроқ майдонга узум кўчати экиш ишлари олиб борилди. МАйдонни тайёрлаш, экиш ишларини олиб боришда қишлоқ хўжалиги мажмуаси касаба уюшма раҳбари Ў. Оққулов, “Маҳалла” жамоат фонди туман бўлими раиси П. Тожибоев, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири М. Ғоибназаров, мазкур МФЙ ҳоким ёрдамчиси С. Алланазаровларнинг ҳиссаси катта бўлди.

 

Зомин туманининг иқлим шароитига мос, сердаромад ва фойдали узум навлари, ниҳоллари келтирилиб, аҳолига бепул тарқатилаётгани, бу борада жойлардаги ҳоким ёрдамчиларининг ҳам улуши катта бўлаётгани муҳимдир. Бундан ташқари, адирлик ҳудудда барпо қилинаётган юзлаб гектарлик узумзорлар ҳам томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини қўллаган ҳолда юқори ҳосилдорлик касб этувчи токзорларга айланиши кутилмоқда.

 

Зомин туман ҳокимлиги

ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar