Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида “Ёшлар ҳашари” уюштирилди

Зоминда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида “Ёшлар ҳашари” уюштирилди

16 апрель 2022 йил
382
0

Халқимизнинг минг йиллик урф-одатлари, анъаналари орасида ҳашар деб аталмиш миллий қадриятнинг ўрни бениҳоя каттадир. Ҳашар ўзлигимиз, миллийлигимиз белгиси сифатида одамлар орасида меҳр-оқибатни, бирдамликни мустаҳкамлайди.

Шу нуқтаий назардан Давлатимиз раҳбари томонидан эълон қилинган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳам халқимизнинг азилий урф-одатига ҳамохангдир.

 

Бугун Президентимиз илгари сурган ушбу ибратли лойиҳага Зомин ёшлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшди. Эрта тонгданоқ туман маҳаллаларидан жам бўлган ёшлар  уюшқоқлик билан Пешоғар қишлоғида жам бўлишди.

 

 

Кун давомида ёшлар томонидан 3 мингдан ортиқ мевали ва манзарали ниҳоллар яхши ниятлр ила ерга қадалди.


 

 

 

Шунингдек, ҳашар давомида Зомин шаҳри, Даштобод шаҳрида ёшлар томонидан атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш каби юмушлар бажарилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 Зомин туман ҳокимлиги

ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar