Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Стритбол. Зомин тумани маҳаллаларида қизғин баҳслар кечмоқда

Стритбол. Зомин тумани маҳаллаларида қизғин баҳслар кечмоқда

21 апрель 2022 йил
430
0

Сўнги йилларда Юртимизда спортнинг стритбол турига устувор спорт тури сифатида қараб келинмоқда. Шу жиҳатдан ҳозирда маҳаллалар босқичи давом этаётган Беш ташаббус олимпиадасида ҳам ушбу спорт тури асосий йўналишлардан бири сифатида қайд этилган.

Бу борада Зомин тумани ёшлари ҳам ўзларининг бор маҳоратларини ишга солиб, стритбол спорти бўйича қизиқарли мусобақаларни ташкил қилмоқда.

Жумладан, бугун ёшлар олимпиадаси дея рамзий ном олган Беш ташаббус олимпиадаси доирасида тумандаги Ёшлик маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари маҳалла кўчалари шаклидаги жамоалар ўзаро беллашди.

Қизғин ва муросасиз кечган мусобақада маҳалладаги номдор 6 та кўча ёшларидан иборат жамоалар иштирок этиб, якунда Марказий қўрғон ҳамда Фаровон кўчаси ёшлари ғолибликни қўлга киритишиб, сектор босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

 

 

Зомин туман ҳокимлиги

ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar