Зомин тумани 3-сонли мактабга педагогика инcтитут жамоаси ташриф буюрди
Бугунги кунда умумтаълим мактабларида ўқувчиларга берилаётган таълим-тарбия, педагогларга бўлган ҳурмат ва эътибор тобора юксалиб бормоқда. Устоз-мураббийларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, истеъдодли ўқувчиларни кашф этиш, уларни ўзлари қизиққан ҳамда орзу қилган касбга йўналтириш таълим соҳасининг муҳим вазифасига айланди.
Бу борада умумтаълим мактабларига олий таълим муассасалари ўзларининг беминнат ёрдамини аямай келмоқда. Жумладан, Жиззах давлат педагогика институти томонидан Зомин тумани Истиқлол ҚФЙдаги умумтаълим мактабларини ўз оталиғига олган. Институт ушбу ҳудуддаги мактабларда таълим-тарбия жараёнини янада такомиллаштириш ва сифатини ошириш, ўқувчи-ёшларнинг ўз истеъдодини тўлиқ намоён этишларига ҳар томонлама кўмаклашмоқда.
Шу мақсадда, бугун интитут вакиллари ва ўқув юртининг магист босқичи талабаларидан иборат жамоа маҳалладаги 3-сонли умумтаълим мактабида бўлишди.
Ташриф аввалида меҳмонлар “Яшил макон” лойиҳаси доирасида мактаб ҳудудига кўчат экишди. Шундан сўнг ўқув юртининг профессор ўитвчилари томонидан синфларда намунали дарслар, талаба ва мактаб ўқитувчилари иштирокида спорт мусобақалари ташкил этилди.
Шунингдек, интитут раҳбарияти томонидан Истиқлол маҳалласидаги кам таъминлаган бир қанча оилага озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Учрашув давомида педагогика интитути санъатшунослик факультети талабалари томонидан мактаб жамоаси ва маҳалла аҳолиси учун концерт дастури ташкил этилди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати