Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Бугун Халқ депутатлари Зомин туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди

Бугун Халқ депутатлари Зомин туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди

25 апрель 2022 йил
400
0

 Бугун Халқ депутатлари Зомин туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди

Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тегишли ташкилот ва муассасалар рахбарлари, туман фаоллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

 

Туманда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни назорат қилиб бориш самарадорлигини ошириш тўғрисида, «Очиқ бюджет» ахборот порталида овоз бериш жараёнида ғолиб бўлган ташаббусларга фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағларини йўналтириш тўғрисида, Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида, Туманда эхтиёжманд оилаларни қўллаб қувватлаш, “Темир дафтар”га киритилган оилалардаги меҳнатга лаёқатли фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида, “Аёллар дафтари” жамғармасига маҳаллий бюджет 2022 йил биринчи чорак даромадларининг режадан ошириб бажарилган қисмидан маблағ ажратиш тўғрисида, Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этишга маҳаллий бюджет 2022 йил биринчи чорак даромадларининг режадан ошириб бажарилган қисмидан маблағ ажратиш тўғрисида, Туман хокимлиги балансидаги хизмат автомашиналарига ёқилғи мойлаш маетриаллари олиш ва бинони сақлаб туриш коммунал хизматлари хамда махкама моллари ва оқ қоғоз учун асосий сметада маблағ етишмаслиги туфайли ушбу харажатларни махаллий бюджет қўшимча  маблағлари хисобидан қоплаш тўғрисида, “Ёшлар дафтари” жамғармасига маҳаллий бюджет 2022 йил биринчи чорак даромадларининг режадан ошириб бажарилган қисмидан маблағ ажратиш тўғрисида, Ота-онаси ёки улардан биридан айрилган мухтож қизлар ва боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг контракт тўловларини тўлашга маҳаллий бюджет 2022 йил биринчи чорак даромадларининг режадан ошириб бажарилган қисмидан маблағ ажратиш тўғрисида, Туман хокимлиги бошқарув аппарати ходимларини Давлат тилида иш юритиш асосларига ўқитиш курсларида ўқитиш учун маҳаллий бюджет 2022 йил биринчи чорак даромадларининг режадан ошириб бажарилган қисмидан маблағ ажратиш тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З. Омонқулов ахбороти тингланди.

  

Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси мудири Н.Файзиеванинг 1 чорак якуни бўйича Маҳаллаларда тадбиркорликни ривож-лантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижадорлиги тўғрисида ахбороти тингланди

  

Зомин туманида “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичини шакиллантириш тўғрисида ҳоким ўринбосари Н.Омонова ахбороти тингланди  ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

  Кун тартибидаги масалалар юзасидан  ҳисоботлари тингланди ва Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Зомин тумани ҳокимлиги

ахборот хизмати


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar