Зомин туманида 20 май куни Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловлари бўлиб ўтадиган манзиллар
Зомин туманида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 20 май кунида бошланaди
Жорий йилнинг 20 май куни қуйидаги:
- “Ш. Рашидов” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 63-сон умумтаълим мактаби биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.
- “Бешкуби” қишлоқ фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 14-сон умумтаълим мактаби биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.
- “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да Пахтакор МФЙ идораси биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.
- “Ғаллакор” қишлоқ фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 47-сон умумтаълим мактаби биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.
- “ Қўрғон ” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 15-00 да 1-сон умумтаълим мактаби биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.
- “ Юксалиш ” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 4-сон умумтаълим мактаби биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар
“Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Норбоев Асқарали Мустапоқуловичнинг таржимаи ҳоли
Норбоев Асқарали Мустапоқулович 1967 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги олим - агроном.
Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1991 йил Андижон кишлок хужалиги институтини тамомлаган. 1984 йилдан 2014 йиллар оралиғида турли ташкилот ва корхоналарда ишчи, таъминотчи, бригадир, таваршунос лавозимларда меҳнат қилган.
2017 йилдан буён хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиб келмоқда.
“Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Тилагов Асатулло Маматкуловичнинг таржимаи ҳоли
Тилагов Асатулло Маматкулович 1960 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги олим - инжинер гидротехник, педагог.
Оилали, 5 нафар фарзанди бор. 1989 йил Тошкент ирригация ва кишлок хўжалиги механизациялаштириш муҳандислари институтини тамомлаган. 1977 йилдан 2022 йилгача турли ташкилот ва корхоналарда жамият мудири, хисобчи, ўкитувчи лавозимларда меҳнат қилган.
2022 йилдан буён нафақада.
“Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Саттаров Хўроз Қаршибоевичнинг таржимаи ҳоли
Саттаров Хўроз Қаршибоевич 1962 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги олим - умумий техника фанлари ва мехнат.
Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1985 й. Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган. 1985 йилдан 2016 йилгача 43 умумтаълим мактабида ўқитувчи, директор ўринбосари, директор лавозимларда меҳнат қилган.
2016 йилдан Зомин туманидаги 43-умумтаълим мактаби ўқитувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
“Ғаллакор” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Жайловов Назирқул Юлдашевичнинг таржимаи ҳоли
Жайловов Назирқул Юлдашевич 1962 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги муҳандис-механик .
Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1984 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тамомлаган. 1986 йилдан 2000 йилгача турли ташкилот ва корхоналарда мухандис ўринбосари, бош муханди, хўжалиги рахбари лавозимларда меҳнат қилган.
2000 йилдан Зомин тумани Ғаллакор қишлоқ фуқаролар йиғини Боймоқли қишлоқ оқсоқоли вазифасида ишлаб келмоқда.
“Ғаллакор” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Ахматов Болбек Насруллаевичнинг таржимаи ҳоли
Ахматов Болбек Насруллаевич 1988 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги иқтисодчи.
Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 2010 й. Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган. 2010 йилдан 2013 йилгача Сирдарё вилояти Гулистон шахар “Туронбанк” мутахасиси, 2013 йилдан 2018 йилгача 47 умумтаълим мактабила ўқитувчи, ёшлар етакчиси лавозимларида меҳнат қилган.
2018 йилдан Зомин тумани 47 -сон умумтаълим мактаб ўқувчиларни чақириқгача тайёрлаш раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда.
“Ғаллакор” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Урунов Исоқ Хусановичнинг таржимаи ҳоли
Урунов Исоқ Хусанович 1960 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги муҳандис қурувчи .
Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1987 йил, Самарқанд Давлат Архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган. 1979 йилдан 1990 йилгача турли ташкилот ва корхоналарда хисобчи, уста лавозимларда меҳнат қилган.
1990 йилдан Зомин туманидаги 47 умумтаълим мактабида ўқитувчи вазифасида ишлаб келмоқда.
“Ш.Рашидов” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Мамадалиев Фарҳод Маматқуловичнинг таржимаи ҳоли
Мамадалиев Фарҳод Маматқулович 1986 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва манъавият асослари.
Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 2012 йил Гулистон давлат университетини тамомлаган. 2008 йилдан 2018 йиллар оралиғида миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари фани ўқитувчиси, ёшлар иттифоқи етакчиси лавозимларида меҳнат қилган.
2019 йилдан буён Зомин тумани 22-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
“Ш.Рашидов” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Эшаматова Шахар Ачиловнанинг таржимаи ҳоли
Эшаматова Шахар Ачиловна 1961 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – Олий, мутахассислиги она тили ва адабиёт ўқитувчиси.
Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1993 й. Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. 1983 йилдан 2020 йиллар оралиғида ўқитувчи, мутахассис лавозимларда меҳнат қилган.
2020 йилдан 2022 йилгача Зомин тумани Ш.Рашидов маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари.
“Ш.Рашидов” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига Саттаров Бегзод Маматжановичнинг таржимаи ҳоли
Саттаров Бегзод Маматжанович 1991 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – Олий, мутахассислиги агрохимия, агрономия.
Оилали, 1 нафар фарзанди бор. 2015 йил Гулистон давлат университетини тамомлаган. 2016 йилдан 2020 йиллар оралиғида “Жиззахнефтабаза” МЧЖ Даштабод филиали товар оператори, Зомин туман қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассиси лавозимларида меҳнат қилган.
2020 - Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Зомин тумани бўлими ходими.
“Бешкуби” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Кўчаров Икром Артиқбоевнинг таржимаи ҳоли
Кўчаров Икром Артиқбоев 1974 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги ҳисобчи.
Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1992 йил Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. 1991 йилдан 2019 йиллар оралиғида турли ташкилот ва корхоналарда ҳисобчиси, раис лавозимларида меҳнат қилган.
2019 йилдан буён Зомин туман “Бешкуби” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
“Бешкуби” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Норматов Азамат Сафаровичнинг таржимаи ҳоли
Норматов Азамат Сафарович 1987 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги география.
Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 2012 йил Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. 2008 йилдан 2021 йиллар оралиғида Зомин тумани 14 умумтаълим мактаби ўқитувчиси, манавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.
2021 йилдан буён Зомин тумани 14-умумтаълим мактаби директори лавозимида фаолият юритиб келмоқда
“Бешкуби” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Усканов Шерзод Холикуловичнинг таржимаи ҳоли
Усканов Шерзод Холикулович 1981йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги иқтисодчи.
Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 2003 йил Гулистон давлат университетини тамомлаган. 1999 йилдан 2018 йиллар оралиғида Зомин тумани хокимлиги иқтисод бўлими мутахассиси хамда Зомин тумани касб-хунар коллежи ўқитувчиси лавозимларида меҳнат қилган.
2018 йилдан буён хусусий тадбиркорлик билан шуғиланиб келмоқда.
“ Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Донаев Мирзабек Исоқовичнинг таржимаи ҳоли
Донаев Мирзабек Исоқович 1961 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – Олий, мутахассислиги инжинер.
Оилали, 5 нафар фарзанди бор. 1992 йил Тошкент Автомобил йўллари институтини тамомлаган. 1978 йилдан 2020 йиллар оралиғида Зомин туман 4 умумтаълим мактаби ўқитувчиси, Зомин тумани бандликка кўмаклашиш маркази инструктори лавозимларда меҳнат қилган.
2020 йилдан - Пенсияда
“Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Нишонов Фарход Қўшатовичнинг таржимаи ҳоли
Нишонов Фарход Қўшатович 1972 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги ўқитувчи, она тили ва адабиёти.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 1994 йил Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. 1995 йилдан 2009 йиллар оралиғида Зомин тумани 46 умумтаълим мактаби ўқитувчиси лавозимида меҳнат қилган
2009 йилдан буён Зомин туманидаги 4-умумтаълим мактаби ўқитувчиси лавозимида ишлаб келмоқда.
“Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига Сангирбоев Олимжон Нуриллаевичнинг таржимаи ҳоли
Сангирбоев Олимжон Нуриллаевич 1974 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – Олий, мутахассислиги иқтисодчи.
Оилали, 5 нафар фарзанди бор. 2015 йил 1996 йил Тошкент халқ хўжалиги университетини тамомлаган. 1996 йилдан 2015 йиллар оралиғида Зомин тумани Аччи ширкати ҳисобчиси, Зомин тумани “Равшан Отабоев” фермер хўжалиги раиси лавозимларида меҳнат қилган.
2016 йилдан буён хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.
“Қўрғон” махалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Тўраев Шуҳрат Иноятулла ўғлининг таржимаи ҳоли
Тўраев Шуҳрат Иноятулла ўғли 1990 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги фермер хўжалигини бошқариш.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 2014 йил Жиззах политехника институтини тамомлаган. 2014 йилдан 2021 йиллар оралиғида фермер хўжалиги раҳбари, масъул котиб лавозимларида меҳнат қилган.
2021 йилдан буён Зомин тумани “Қўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
“Қўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Маматова Гулбахор Олиш қизининг таржимаи ҳоли
Маматова Гулбахор Олиш қизи 1986 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги енгил саноат технологияси.
Оилали, 6 нафар фарзанди бор. 2015 йил Жиззах политехника институтини тамомлаган. 2003 йилдан 2019 йиллар оралиғида Зомин тумани қишлоқ жалик коллежи ўқитувчиси лавозимида меҳнат қилган.
2019 йилдан буён Зомин тумани туризм сервис коллежи ишлаб чиқариш таълими устаси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
“Қўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Абдуолимов Ойбек Абдуғаффоровичнинг таржимаи ҳоли
Абдуолимов Ойбек Абдуғаффорович 1986 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги телекоммуникация.
Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 2009 йил Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган. 2009 йилдан 2015 йиллар оралиғида "O'zbektelekom " акциядорликжамияти муҳандиси, Зомин туризм ва сервис коллежи ўқитувчиси лавозимларда меҳнат қилган.
2015 йилдан буён Зомин тумани 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.