МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШ ДЕПУТАТЛАРИ ВА КОТИБИЯТ ХОДИМЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан ҳамкорликда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳамда котибият ходмлари фаолият самарадорлигини янада ошириш мақсадида режа-жадвал асосида ўқув-семинари ташкил этиб келинаяпти.
Унга асосан, жорий йилнинг 18-24 май кунлари ҳудудлардаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, шунингдек, Адлия, Молия, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Давлат солиқ бошқармалари, Кадастр агентлиги ҳудудий бошқармаларининг мақсадли мутахассислари жалб этилиб келинаяпти.
Кеча 20 май куни ушбу режа –жадвалга асосан, туманимизда навбатдаги ўқув-семинари ташкил этилди. Мазкур семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони мазмун-моҳияти, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ваколатлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатининг ҳуқуқий мақоми, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида, “Маҳаллий бюджетни шакллантириш ҳамда унинг ижроси устидан депутатлик назоратини амалга оширишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ваколатлари, маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш” масалалари, “Маҳаллий солиқларни белгилаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда инвестиция дастурларини кўриб чиқишда маҳаллий Кенгашларнинг ваколатлари, дастурлар ижроси устидан таъсирчан депутатлик назоратини амалга ошириш” мавзуси, “Ер участкаларига нисбатан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига берилган ваколатлар, Давлат ва жамоат эҳтижлари учун ер участкаларини олиб қўйиш, ер участкалари нархини белгилаш, фермер хўжаликлари билан ер ижара шартномаларини бекор қилиш масалаларида маҳаллий Кенгашларнинг ваколатлари” мавзуларида маърузалар тингланди.
Семинарда Кадастр агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси вакили Н. Мамасиёев, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги вакили У. Ҳамидов, ОТМ вакилларидан М. Саидов, Молия вазирлиги вакилларидан Н. Ҳудоёровлар семинарда кўриб чиқилган маърузалар юзасидан берилган саволларга атрофлича жавоблар бериб ўтди.
Ўқув семинарида халқ депутатлари Зомин, Янгиобод ва Зарбдор туман Кенгашлари депутатлари, мазкур туманлар Кенгашларининг котибият мудирлари иштирок этди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати