Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » “БОҒИШАМОЛ”ДА ҲАМ “СЎНГИ ҚЎНҒИРОҚ” ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

“БОҒИШАМОЛ”ДА ҲАМ “СЎНГИ ҚЎНҒИРОҚ” ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

25 май 2022 йил
395
0

Бугунги  тонг бутун республикамизда бўлгани каби зоминлик мактаб ўқувчилари учун ҳам ўзгача ҳаяжон, интиқлик билан кутилди. Сабаби, туманимиз бўйлаб минглаб ёшлар ҳам “Сўнги” қўнғироқ” ва “Хайр мактабим” тадбирларида иштирок этиб, мактабнинг жонажон қўнғироғининг сўнги жаранги садолари остида илк мустақил ҳаёт сари қадам қўядилар.

Ана шундай ҳаяжонли тадбирлардан бири “Боғишамол” маҳалласидаги 31-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.

Тадбир мамлакатимиз мадҳияси билан бошланди. Сўнгра мактаб раҳбари Абдуманнон Шодиев барча ўқувчиларни, уларнинг устозлари ва ота-оналарини сана муносабати билан қутлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг битирувчиларга табригини ўқиб эшиттирди.

 

 

 

 

Шундан сўнг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда ушбу мактабни кўп йиллардан бери оталиққа олиб, “Турсунқул хожи Жабборов” номидаги стипендия жорий этиб келаётган Бахтиёр хожи Жабборов 1 синфдан 11 синфгача бўлган ўқувчи ёшлардан ўқув йили давомида муносиб ҳулқи, аъло ўқиши билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган 2 нафардан ўқувчиларга стипендияларни топширди. Шунингдек, мактаб ўқитувчилари, йил давомида жамоат тадбирларида фаол бўлган ўқувчилар Фахрий Ёрлиқ ва ташаккурномалар билан тақдирланди. Шу билан бирга, бир қатор ўқувчиларнинг фаоллиги, аъло ўқишида кўмаклашиб келаётган, мактаб билан доимий алоқада бўлган фаол ота-оналарга раҳматномалар топширилди.

Мазкур тадбирда ўқувчиларни қутлаш учун халқ депутатлари Зомин туман Кенгаши депутати Акром Худойназаров, фахрий ўқитувчилар, ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам иштирок этдилар.

 

 

Тадбирда ушбу мактабни 2012 йилда тамомлаган собиқ битирувчилар ҳам қатнашиб, , ўз устозларини қутладилар. “Сўнги қўнғироқ” тадбири битирувчи синфларнинг бадиий чиқишлари, концерт дастури билан кўтаринки руҳда давом эттирилди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar