“НУРЛИТЕПА”ДА “ХАЙР МАКТАБ” МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Бугун “Ширин” қишлоқ фуқаролар йиғини “Нурлитепа” қишлоғида жойлашган 49-сонли ўрта таълим мактабида ҳам “Хайр мактаб” тадбирлари бўлиб ўтди. Айтиш жоизки,ушбу таълим масканида жами 98 нафар ўқувчи таҳсил олаётган бўлиб, жорий ўқув йилида 8 нафар битирувчилар катта ҳаёт сари қадам ташламоқда.
Мазкур мактабда хозирги кунда 19 нафар ўқитувчи ёшларга таълим-тарбия бериб келмоқда. Тадбир мобайнида халқ депутатлари Зомин туман Кенгаши котибият мудири Мухаммади Ғоибназаров битирувчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг табригини ўқиб эшиттирди.
Ўқувчиларга энг самимий тилаклар билдирилиб, келгуси ўқиш ва ишларида муваффақият тиланди.
Тадбир дилрабо куй-қўшиқлар оҳанги остида давом эттирилди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)