Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин тумани сектор раҳбарлари ҳам Сўнги қўнғироқ тадбирларида иштирок этишди

Зомин тумани сектор раҳбарлари ҳам Сўнги қўнғироқ тадбирларида иштирок этишди

25 май 2022 йил
272
0

Мамлакатимиз бўйлаб умумтаълим мактабларида давом этаётган “Сўнги қўнғироқ” тадбирлари Зомин туманида ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.


 

Жумладан, Зомин тумани прокурори, туман 2-сектор раҳбари Илхом Алиқулов 5-сонли мактабда, Зомин тумани ИИБ бошлиғи, туман 3-сектор раҳбари Фарход Тўйчиев 39-сонли мактабда, Зомин тумани ДСИ бошлиғи, туман 4-сектор раҳбари Икром Мусурмонов 16-сонли мактабдаги тадбирларда иштирок этиб, битирувчи ёшларга Давлатимиз раҳбарининг табригини ўқиб эшиттирди.

 

 

 

 

 

Тадбирлар давомида сектор раҳбарлари томонидан битирувчиларга эзгу тилаклар билдирилиб, катта ҳаёт остонасида ёшларни шижоатли ва жасур бўлишга чақирди. Тадбирлар якунида ўқув йилида юқори натижаларга эришган устозлар ва ўқувчилар раҳбарлар томонидан муносиб тақдирланди. Мактаб узра жаранглаган сўнгги қўнғироқ садолари ўғил-қизларни янги мақсадлар ва юксак орзулар сари дадил қадам ташлашга ундади!

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar