Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин туманида ўтказилган семинарда аграр соҳанинг кечиктириб бўлмас масалалари кўриб чиқилди

Зомин туманида ўтказилган семинарда аграр соҳанинг кечиктириб бўлмас масалалари кўриб чиқилди

28 май 2022 йил
252
0

Жорий йил зоминлик ғаллакорлар томонидан 4 минг 500 гектар сувли майдонларда бошоқли дон экини парваришланди. Таъкидлаш керак, об-ҳавонинг бирмунча қулай келгани ҳамда ўз вақтида олиб борилган агротехник тадбирларнинг натижасида бу йил ғалладан мўл ҳосил олиш кутилмоқда. Галдаги муҳим вазифа бошоқли дон экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олиш ишларида қатнашадиган комбайнларни шай ҳолатга келтиририш ва мавсумни уюшқоқлик билан ўтказишдир.

Ҳисоб-китобларга кўра, жорий мавсумда туман бўйича ўрим-йиғим ишларида 17 та юқори унумли дон ўриш комбайналари қатнашиши режалаштириб олинган. Давлатга 11 минг 250 тонна товар дон сотиш бўйича шартномалар тузилган. Мавсум аввалида комбайнларни созлаш мақсадида эҳтиёт қисмлар, шиналар, аккумулятор батареялари ҳамда сервис ўтказиш учун ёнилғи-мойлаш материаллари ва фильтрлар учун талаб этилган маблағлар эвазига комбайнларда таъмирлаш ишлар якунланган.

“Даштобод дон қабул қилиш шахобчаси”да ташкил этилган семинарда бу борада амалга оширилган ишлар хусусида маълумотлар берилиб, туманда ўрим-йиғим ишларини мувофиқлаштириб борувчи ғалла штаби ва штаб аъзолари тузилгани, улар зиммасига ҳосилни тез ва қисқа муддатларда ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш бўйича вазифалар юклангани айтиб ўтилди. Шунингдек, иш унумдорлигини ошириш ҳамда ўрим ишларида яхши натижа кўрсатган операторларга кўриладиган моддий ва маънавий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида ҳам ахборот берилди.

“Ўзагроинспекция”нинг Зомин туман бўлими томонидан комбайнларнинг таъмирга тортилишидан, керакли эҳтиёт қисмлар учун талаб этиладиган маблағларнинг ўзлаштирилиши ва механизаторларга зарур шарт-шароитларнинг яратилиши юзасидан кунлик мониторинг ўтказилиб, маълумотлар юритиб борилди, дейди Инспекциянинг туман бўлими бошлиғи Шуҳрат Турдибеков.- Бундан ташқари, мавжуд 9 та отрядга 127 та дон ташувчи ва 8 та ёқилғи ташувчи автотранспорт воситалари ҳамда ички ишлар, банк ходимлари ва ер тузувчилар ҳам бириктирилган.

Тадбирда масъуллар зиммасидаги маъсулиятли вазифалар бирма бир тушунтириб ўтилди. Ва ўрим-йиғим ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича керакли тавсия ва топшириқлар берилди.

Унинг якунида комбайнлар тўлиқ ишчи 10-15 км масофага юргизилиб, кўрикдан ўтказилди. Бунда комбайнларда узел ва агрегатларнинг сифтали таъмирдан чиқарилганлиги, сервис хизматларининг ўтказилганлиги, тунги ёритиш ва габарит чироқларинг ишлаши, бирламчи ўт ўчириш воситаларининг бутлиги, дон тўкилишнинг олдини олиш мақсадида герметизация ишларининг амалга оширилганлигига катта эътибор қаратилди.

 Синовдан ўтган комбайнлар сертификат асосида қабул қилиб олинди.

Зомин туман ҳокимлиги

ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar