Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » ЭЪТИРОФ ВА ЭЪЗОЗ

ЭЪТИРОФ ВА ЭЪЗОЗ

10 июнь 2022 йил
262
0

Хабарингиз бор, ушбу йилнинг май-июнь ойларида бутун мамлакатимиз бўйлаб, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловлари бўлиб ўтди. Туманимизда ҳам мазкур сайловлар катта уюшқоқлик ва кўтаринкилик билан ташкил этилди. Юртимизда эл-юрт равнақи, Халқ фаровонлиги йўлида мехнат қилган, кўпнинг корига яраган инсон доимо қадрлаб келинган. Мазкур сайловларда кўпчилик ҳудудларда янги номзодлар сайланди.

 

Шаҳарчамиз марказидаги "Нуронийлар маскани"да ташкил этилган маданий- маърифий тадбирда кўп йиллар давомида турли фуқаролар йиғинларида раислик қилиб, ҳудудлар ривожига ҳисса қўшган 25 нафар нафақадаги махалла раислари таклиф этилиб, бир пиёла чой устида суҳбат қурилди.

Янги сайланган раислар билан фикр алмашиш, ўзларининг  катта ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашиш асносида бир даврага йиғилган фахрийларга туман ҳокимининг ташаккурномалари топширилди.

 

 

 

"Эътироф ва эъзоз" номи остида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З. Омонқулов, туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н. Омонова, туман ҳокими ўринбосари, Махалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи С. Парманов, туман Халқ қабулхонаси мудири Н. Файзиева, "Махалла" хайрия жамоат фонди раиси П. Тожибоев, Халқ депутатлари Зомин туман Кенгаши котибияти мудири М. Ғоибназаров, мехнат фахрийларидан Ў. Оққулов, Х. Абдуалимов, И. Ўрозалиевлар сўзга чиқиб, тадбир иштирокчилари ва ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирдилар.

 

Туман маданият бўлими хонандалари томонидан тадбирга янада файз бағишловчи куй-қўшиқлардан иборат концерт дастури тақдим этилди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar