Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » ДЕПУТАТЛИК ГУРУҲИ ТОМОНИДАН ҲИСОБОТЛАР ЭШИТИЛДИ

ДЕПУТАТЛИК ГУРУҲИ ТОМОНИДАН ҲИСОБОТЛАР ЭШИТИЛДИ

11 июнь 2022 йил
198
0

ЎзЛиДеП Зомин тумани Кенгаши депутатлик гурухи ва Халқ депутатлари Зомин туман Кенгаши котибияти нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикамизнинг банк тизимини ислох қилиш стратегияси тўғрисида" 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992 сонли Фармони ижроси юзасидан  АТ "Халқ банки"  Зомин филиали бошқарувчиси М. Ниёзматов ҳамда  АТ "Микрокредитбанк" Зомин филиали бошқарувчисининг биринчи ўринбосари Б. Одиловларнинг ҳисоботлари тингланди.

АТ "Халқ банки" Зомин филиали томонидан жорий йил бошидан шу кунга қадар мижозларни жами 20.0 миллиард сўмлик хар хил турдаги кредитлар берилган бўлиб, шундай 10.5 миллиард сўмлик кредитлар платформа орқали берилган. Барча пенсионерлар ва кам таъминланган оилалар фарзандлари учун давлат томонидан белгиланган бир марталик ёрдам пуллари ўзи вақтида тўлаб берилган. Шунингдек, АТ "Микрокредитбанк"нинг Зомин филиали томонидан шу кунгача 4 та сектор кесимида тумандаги 12 та махаллаларида яшовчи 383 нафар фуқароларга 9.3 миллиард сўм миқдорида оилавий тадбиркорликни ташкил қилиш мақсадида ижтимоий кредитлар ажратилган бўлиб, улардаги 169 нафари аёлларни ташкил қилмоқда. 

Жумладан, "Денталс Пхарма"МЧЖга ахолига сифатли ва арзон тиш пломба махсулотлари етказиб бериш учун 450 000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилиши, 15 та янги иш ўринлари яратилган. Йиғилишда Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири М. Ғоибназаров, ЎзЛиДеП туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари П. Нурматов, партия фаоли А. Содиқовлар иштирок этди. Эшитувда хисобот берувчилар томонидан келтирилган маълумотлар бўйича тегишли тавсиялар берилди. Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar