Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Аҳолини рўйхатга олиш тадбири

Аҳолини рўйхатга олиш тадбири

16 июнь 2022 йил
306
0

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ 5655-сонли Фармони, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 16 мартда қабул қилинган “Ахолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонуни мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Қонун бешта боб ва ўттиз бир моддадан иборат бўлиб, унда қонуннинг мақсади, асосий тушунчалар, аҳолини рўйхатга олишнинг вазифалари ва принциплари ёритиб берилган. Асосий принциплардан бири сифатида даврийлик принципи, яъни аҳолини рўйхатга олиш ўн йилда камида бир марта ўтказилиши ҳамда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги қарор, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

Аҳолини рўйхатга олиш жараёнида, шахсга доир маълумотлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга олиш варақлари асосида ҳар бир респондент учун якка тартибда тўлдирилади, яъни рўйхатга олувчи шахслар томонидан уйма-уй юриб, ҳар бир респондент учун алоҳида тўлдирилади. 

Яна бир муҳим принциплардан бири, бу шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги бўлиб, бунда аҳолини рўйхатга олиш жараёнида йиғилган шахсга доир маълумотлар махфий ҳисобланиши, улар респондентнинг розилигисиз ошкор этилмаслиги ва тарқатил-маслиги қатъий белгилаб қўйилган.

Аҳолини рўйхатга олишнинг мақсади демографик, ижтимоий ва иқтисодий тавсифлар бўйича расмий статистик маълумотларни шакллантириш ҳамда унинг натижаларини минтақавий, миллий ва халқаро миқиёсда фойдаланиш ҳисобланади.

Аҳолини рўйхатга олиш – бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги “фотосурати”ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсидаги кенг кўламли тадбир бўлиб, аҳоли тўғрисидаги ишончли ахборот манбаи ҳисобланади. Ўзбекистон ҳудудида биринчи марта аҳолини умумий рўйхатдан ўтказиш Россия Империясининг биринчи умумий аҳолини рўйхатдан ўтказиш доирасида 1897 йилда бўлиб ўтган, ундан кейин 1926, 1939, 1959, 1970,  1979 ва охирги марта 1989 йилда Ўзбекистон ССРда аҳолини умумий рўйхатдан ўтказиш амалга оширилган. Дастлаб, аҳоли сони 4,6 млн киши бўлган, 1989 йилда эса 19,8 млн кишини ташкил қилган.

Аҳолини рўйхатга олиш тадбири - кенг қамровли, узоқ вақт ва кўп маблағ талаб қилувчи тадбир бўлганлиги, мамлакатда яшовчи барча аҳолига оид бўлган демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил қилиш ва эълон қилишнинг ягона жараёни бўлиб, аҳоли тўғрисидаги маълумотларнинг асосий манбаи бўлиб ҳисобланганлиги ҳамда пандемия таъсири туфайли кўплаб мамлакатлар рўйхатга олиш даврини бир йил кейинга суришга мажбур бўлди.
            Шу омилларни ҳисобга олиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710- сонли Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023 йилга белгиланди.

Зомин туман статистика бўлими

мутахассиси Ф.Эргашев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar