Ўз тилимизга эътиборли бўлайлик
Зомин туманида Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили тўғрисида"ги ва "Реклама" тўғрисидаги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Ариповнинг 2022 йил 18 майдаги "Мамлакатимиз ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида давлат тилининг устуворлигига эришиш, шунингдек, давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш тўғрисида"ги 30/1-3425-сонли топшириғининг ижросини таъминлаш мақсадида тузилган ишчи гуруҳ томонидан туманда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан жойлардаги барча савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларида ўрнатилган ташқи ёзувлар, пешлавҳалар, эълонлар, реклама ва кўргазмали ахборот матнларининг давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мос бўлиши тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган тушунтириш ишларидан сўнг қонунчиликка мос келмайдиган ташқи ёзув, реклама ва эълонлар тадбиркорлар томонидан олиб ташланди.