Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » 2022 йилнинг ўтган олти ойи мобайнида энг кўп Зомин туманига суюлтирилган углеводород газ маҳсулотлари етказиб берилган

2022 йилнинг ўтган олти ойи мобайнида энг кўп Зомин туманига суюлтирилган углеводород газ маҳсулотлари етказиб берилган

27 июль 2022 йил
263
0

Бугунги кунда Жиззах вилояти бўйича “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали 108 минг 470 та аҳоли ва 126 та ижтимоий соҳа обектига хизмат кўрсатиб келади.

Ҳисоб-китобларга кўра, жорий йилнинг ўтган олти ой мобайнида энг кўп Зомин туманидаги 30 маҳаллада истиқомат қилувчи 20 минг 297 нафар истеъмолчига 1500 тоннадан ортиқ суюлтирилган углеводород газ маҳсулотлари етказиб берилган. Қайд эдиш кераки, туманда 21 мингдан ортиқ суюлтирилган маиший газ баллонлари фойдаланиш учун истеъмолчиларга фаоллаштирилган ID-карталар орқали тарқатилган.

Суюлтирилган углеводород газ маҳсулотларини кўп истеъмол қилиш бўйича кейинги ўринда Бахмал тумани бўлиб, ўтган вақт оралиғида тумандаги 29 маҳалладаги 16 минг 126 нафар истеъмолчи ва 67 та ижтимоий соҳа обектларига 1 минг 200 тонна суюлтирилган газ маҳсулоти ўз вақтида етказиб берилган.

Барча истеъмолчиларга 4 та газ тўлдириш станцияси ва шахобчалари орқали суюлтирилган газ етказиб бериш йўлга қўйилган. Ушбу газ тўлдириш шохобчалари бир вақтнинг ўзида 28 та махсус газ ташиш автотранспортларига хизмат қилиш имкониятига эга.

Суюлтирилган газ баллонлари онлайн назорат тизимига ўтказиш ишлари Жиззах вилоятида жадаллик билан олиб борилиб, шу кунга қадар 118 минг 809 дона маиший газ баллонига штрих кодли стикерлар ўрнатилди ва истеъмолчилар ID карталар билан таъминланди.

 

 "Ҳудудгаз Жиззах" газ таъминоти

филиали матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar