ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ ЗОМИН ТУМАНИ ҲУДУДИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ
ЗОМИН тумани ҳудудидан ўтган ер ости юқори босим газ қувурида газ сизиб чиқиш (авария) ҳолатини бартараф этиш ҳамда 2022-2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш режаларини амалга ошириш учун 2022 йил 30 май соат 09:00 дан, 2022 йил 01 июн куни соат 17:00 гача Зомин туман ҳудудидаги аҳоли хонадонлари ҳамда улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
“Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)