Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда “Бувижонлар мактаби” фаоллари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди

Зоминда “Бувижонлар мактаби” фаоллари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди

27 июль 2022 йил
773
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сон Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб Зомин туманидаги барча маҳаллаларда “Бувожонлар мактаби” фаолият кўрсатиб келмоқда.

 

Мактабни ташкил этишдан асосий кўзланган мақсад, маҳаллалар ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, маҳалла ва таълим муассасаларида ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, ёш оилалар ўртасида ажримларнинг олдини олиш, йигит ва қизларнинг оила қуришга руҳий-маънавий жиҳатдан тайёрлашга кўмаклашиш, шунингдек, оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш, оиланинг муқаддаслиги ва жамиятнинг асосий бўғини эканлигини ёшлар онгига сингдиришга қаратилган маънавий-маърифий ишларни амалга оширишдир.

Ушбу мактаб фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида бугун Зомин тумани “Нуронийлар маскании”да “Янги Ўзбекистон тараққиётида фахрий онахонлар иштироки”  мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

 

 

Тадбирда Республика “Бувижонлар мактаби” раиси ўринбосари Д.Ходжаева, вилоят “Бувижонлар мактаби” раиси Н.Рахматуллаева, туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Омонова ҳамда вилоят ва тумандаги “Бувижонлар мактаби” раисалари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, маҳалла ва таълим муаассасаларида ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлашда “Бувижонлар мактаби”нинг бой ҳаётий тажрибага эга бўлган нуроний онахонлари берадиган кўрсатма ва маслаҳатлари  муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.

  

 

Тадбир давомида маҳаллалардан ташриф буюрган миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиши ҳамда иш жараёнлари кўргазмали намойиш этилди, шунингдек, нуроний онахонлар Зомин шаҳри марказидаги мактабгача таълим ташкилотида бўлишиб, болажонлар учун ўз насихатларини аяшмади.

 

 Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar