Расмий муносабат
Жорий йилнинг 26 июль куни ижтимоий тармоқларда “Зоминлик фермер Ином Холмўминовнинг ери олиб қўйилдими? Тўланган Солиқ пуллари қайтарилмаяптими?” номи остида мурожаат эълон қинди.
Маълум бўлишича, 2019 йил 24 октябрдаги Зомин тумани ҳокимининг 4919-сонли қарорига асосан ХРУ-17 СИУ ҳудудидан “Асад Зомин офтоб” фермер хўжалигига 173,6 гектар ер майдони ажратиб берилган.
Лекин, туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлимининг мутахассислари томонидан йўл қўйилган техник хатолик туфайли, ҳудди ушбу ер майдонида жойлашган 5,0 гектар майдон бўйича 2019 йил 26 декабрда Зомин тумани ҳокимининг 5439-сонли қарори қабул қилиниб, майдон фуқаро Иномжон Холмўминовга ажратиб берилган.
Бугунги кунда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлимининг тегишли мутахассисларига қонун доирасида чоралар кўрилган ва туман ҳокимининг 2019 йил 26 декабрдаги 5439-сонли қарорини бекор қилиш бўйича вилоят ҳокими номига расмий мурожаат қилинган.
Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати