Зоминда “Менинг маҳаллам – менинг судьям”тарғибот тадбирлари давом этмоқда
“Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида барча судьяларни ўзлари фаолият кўрсатаётган туман (шаҳар)лар ҳудудидаги маҳаллаларга доимий бириктириш, уларда мавжуд ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш ва тизимли ҳал этиш юзасидан сайёр учрашувлар, очиқ мулоқотлар Графиги”га асосан 2022 йил 2 август куни Жиззах вилоят судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Қ.Холмуродов, жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг судининг раиси Ш.Шамшиев ва Зомин туман ИИБ 3-сонли ИИБ бошлиғи Э.Алламуродовлар иштирокида туманнинг Пешағор, Ёшлик, Қўштол маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳамда Навоий қишлоқ фуқаролар йиғинида сайёр мулоқотлар ўтказилди.
Ўтказилган учрашувларда фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш борасидаги суд тизимида амалга оширилаётган ўзгаришлар, инсон қадри, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш давлат бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтларининг устувор вазифасига айлангани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, мулоқотлар давомида суд раислари томонидан маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, аёлларга нисбатан оилавий келишмовчиликлар натижасида турли тазйиқ ва зўравонликларни олдини олиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоясини таъминлаш, турли салбий иллатлар, жумладан, гиёҳвандлик, одам савдоси каби жиноятларга муросасиз муносабатни шакллантириш, ёш авлодни соғлом муҳитда тарбиялаш лозимлиги борасида маърузалар қилинди.
Шунингдек, учрашув давомида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Конституциявий Қонун лойиҳаси юзасидан ҳам батафсил тушунтиришлар берилди.
Ш.Шамшиев
Жиноят ишлари бўйича
Зомин туман судининг раиси