Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин тумани 8-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирланди

Зомин тумани 8-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирланди

11 август 2022 йил
428
0

Куни кеча Жиззах вилояти ҳокимлигида “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

 

Маросимда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг хорижий алоқалар ва ватандошлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Валерий Тян ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Ахмаджонов Латибжон иштирок этишди.

Кўкрак нишони билан юртимизда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида фидокорона меҳнат қилган, шунингдек, хорижий мамлакатлар халқлари билан дўстлик ва ҳар тарафлама ҳамкорликни ривожлантиришда самарали натижаларга эришган маҳаллий ва хорижий давлат органлари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошлар тақдирланади.

Мазкур кўкрак нишон билан Зомин туманидан 8-сонли умумтаълим мактаби қирғиз тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Дустов Норкул Худайбердиевич ҳам тақдирлангани янада қувончли бўлди.

Зомин тумани ҳокимлиги ва туман фаоллари Н.Дустовни юксак мукофот билан табриклаб қолади.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar