Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда илк марта “Устозлар Миллий форуми” ўтказилди

Зоминда илк марта “Устозлар Миллий форуми” ўтказилди

17 август 2022 йил
253
0

Мактаб ўқувчиларининг билими ва кўникмаларини шакллантириш, ўқитувчи касби нуфузини ва педагогларнинг сифат таркибини ошириш, дарсликлар ва ўқув методик мажмуаларни замон талаблари асосида такомиллаштириш, халқ таълими муассасаларининг халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий моделларини барпо этиш масалалари бугун Зомин тумани 60-сонли умутаълим мактабида ўтказилган вилоят “Устозлар Миллий форуми”нинг асосий кун тартибига айланди.


Вилоят Халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган форумда туман Халқ таълими бўлими мудирлари, фан методистлари, малакали педагоглардан иборат 300 нафарга яқин иштирокчини ўз ичига олди.

Анъанавий август кенгашининг ўрнини эгаллаган замонавий форматдаги ушбу форум бошланғич таълим, тил ва адабиёт, чет тиллари, аниқ фанлар, табиий фанлар, ижтимоий фанлар, амалий фанлар ва махсус таълим йўналишидаги 8 та шўъбага бўлинган ҳолда ташкил этилди.

 

 

Форум ишида спикерлар томонидан таълим мазмуни ва методикаси, мактабларни бошқаришнинг замонавий усуллари ва бу борадаги хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари каби мавзуларга бағишланди.

 

Шунингдек, форум доирасида малакали педагог ходимларнинг бир қанчасига Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан “Матонатли педагог” эсдалик статуэткалари ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar