Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин туман 4-сектор раҳбари томонидан хотин-қизлар учун саёхат ташкил этилди

Зомин туман 4-сектор раҳбари томонидан хотин-қизлар учун саёхат ташкил этилди

24 август 2022 йил
259
0

Бугун аҳолининг муаммоларини жойида ҳал этишда секторлар фаолияти нафадар аҳамиятли эканлиги яққол номоён бўлмоқда.

Ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари бошчилик қилаётган секторлар ўз ҳудудларида барча ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муаммоларни ҳал этиш билан бир қаторда, аҳаолининг кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож қатлами бевосита ишламоқда, ўз вақтида зарур чора-тадбирларни, хайирли ишларни амалга оширмоқда.

Жорий йилнинг 20 август куни Зомин тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, туман 4-сектор раҳбари Ғ.Худойқуловнинг ташаббуси билан яна бир мана шундай хайирли иш ташкил этилди.

 

 

Гап шундаки, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллик байрами арафасида  ҳудуддаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи кам таминланган, ижтимоий химояга мухтож, “Аёллар дафтари”га киритилган 20 нафар хотин-қизларнинг Самарқанд шаҳрига саёҳати ташкил этилди.

Сафар ҳаражатларининг барчаси сектор раҳбари томонидан қоплаб берилган саёҳат давомида хотин-қизлар Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, тарихий-меъморий обидалари, муқаддас зиёратгоҳларида бўлишиб хордиқ чиқаришди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar