Зоминда бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди
Бугун Зомин тумани Ёшлар марказида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими томонидан бўш иш ўринлар ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмаркада, туман ҳокими ўринбосарлари, туманда фаолият юритаётган ишлаб чиқариш корхона вакиллари, ҳунармандлар, якка тартибдаги тадбиркорлар, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари ҳамда банд бўлмаган фуқаролар иштирок этди.
Ярмарка иши давомида корхоналар ўзларида мавжуд иш ўринлари бўйича йиғилганларга батафсил тушунчалар бериб ўтишди. Шунингдек, якка тартибдаги, оилавий тадбиркорлар ўзларининг маҳсулотларини намойиш этишиб, ёшларда катта қизиқиш уйғотди.
Бўш иш ўринлар ярмаркаси давомида 15 нафардан ортииқ фуқаролар билан меҳнат шартномалари имзоланди, 10 нафардан ортиқ ёшлар устоз-шогирд анъанаси бўйича ҳунармандларга шогирд этиб белгиланди.