Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » “Зомин” оромгоҳида "Интеллектуал мактаб" лойиҳаси бўлиб ўтмоқда

“Зомин” оромгоҳида "Интеллектуал мактаб" лойиҳаси бўлиб ўтмоқда

26 август 2022 йил
195
0

“Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли орасида оммалаштиришга қаратилган 2022 йил 20 январдаги ПҚ-96-сонли Президент қарорида интеллектуал ўйинлар ғолиблари ва совриндорлари учун мавсумий ишлайдиган “Интеллектуал мактаб” лойиҳасини йўлга қўйиш вазифаси белгиланган.

Ушбу қарор ижроси доирасида Миллий масс медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди “Заковат интеллектуал клуби” ННТ ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида жорий йилнинг 25-28-август кунлари Зомин туманида жойлашган "Зомин" оромгоҳида шахмат бўйича Осиё ва Жаҳон олимпиада турнирлари чемпионлари ҳамда "Заковат" ва "Мунозара" интеллектуал ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган ёшлар учун "Интеллектуал мактаб" лойиҳаси ўтказилмоқда.

 

 

 

 

 

Лойиҳа давомида иштирокчилар ўртасида турли хил интеллектуал ўйинлар, спорт мусобақалари, маҳорат дарслари ва мотиватсион учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar