Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Ғалла экишда амалга ошириладиган агротехник тадбирлар ва муҳим тавсиялар

Ғалла экишда амалга ошириладиган агротехник тадбирлар ва муҳим тавсиялар

08 сентябрь 2022 йил
1 077
0

Буғдой дунёда энг кўп тарқалган асосий донли экинлардан бири ҳисобланади. Дунё халқларининг ярмидан кўпроғи озиқ-овқат сифатида буғдой нонидан фойдаланади.

Бутун дунёда аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. Ўзбекистон мустақилликга эришган йиллардан бошлаб аҳолини дон ва дон маҳсулотларига бўлган эхтиёжини тўла қондириш, дон мустақиллигига эришиш ҳамда барқарорлигини таъминлаш борасида комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Ушбу чора-тадбирлар негизида республикамизнинг ўзгарувчан ва мураккаб тупроқ-иқлим шароитида махаллий шароитларда мос, серҳосил, дон сифати юқори, касалликлар ва зараркунандаларга чидамли буғдой навларини экиш ҳамда юқори ҳосил олиш  учун агротехник тадбирларни тадбиқ этиш бўйича муҳим вазифалар белгиланди.

Зомин тумани тоғолди ҳудуд бўлиб, тупроқ иқлими иссиқ ҳисобланади. Туманда асосан кузги буғдой етиштирилади. Шу сабабли тумандаги фермер хўжаликлари томонидан тупроқ иқлимга мос буғдой навларини экиш талаб этилади. Шунингдек кузги буғдой ҳосилдорлигини ошириш учун экишда амалга ошириладиган агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли ўтказиш, навларни тўғри танлаш, сараланган сифатли уруғларни экиш ўзининг юқори самарасини беради. 

Буғдой экишнинг агротехникаси. Кузги буғдой экиш олдидан экиладиган майдонни сифатли тайёрлаш зарур. Бунинг учун бегона ўт қолдиқларидан тўлиқ тозалаш, майдонга нам бериш, тобига келган майдонни камида 30-35-см чуқурликда ҳайдаш, текислагичлар билан сифатли қилиб текислаш, кесакли майдонларда кесакларни майдалаш, дала атроф ва четларни яхшилаб юмшатиш лозим. Майдон кесакли қилиб тайёрланса уруғлар бир текис жойлашмайди, ернинг юзасида қолганлари ҳамда кўмилмаган уруғлар нобуд бўлади. Натижада кўчат сийраклашиши юзага келади ва ҳосилдорликнинг пасайишига сабаб бўлади.

Буғдой экишда муҳим тавсиялар. Буғдойдан юқори ҳосил олиш учун тупроқ иқлимга мос, серҳосил навларни экиш керак. Ҳозирги кунда юқори ҳосил берадиган “Алексееич”, “Аср”, “Замин” ва “Замин-1” элита ва супер элита махаллий навларини экишни тавсия этамиз. Буғдой асосан махсус ғалла сеялкаларида гектарига 250-260 кг дан экилиши лозим. Буғдойни экишдан аввал ўсимлик илдиз тизими яхши ривожланиши ва чуқур кетиши учун ҳар бир гектарга 200 кг  дан фосфорли ўғит сепилади. Буғдой уруғи 3-4 см чуқурликга экилиши керак. Уруғ шу қатламида бир текис жойлашса кафолатли кўчат олиниши таъминланади. Буғдой экилган майдон узунлиги 50-60 метр бўлган масофада ўқариқ олиниб сув қўйилиши керак. Сентябр ойида экилиб суғорилса буғдой 6-7 кунда униб чиқади. Униб чиққан кўчат 45-55 кунда туплаш фазасига ўтади. Униб чиққан кўчат қишловга туплаган ҳолда киради. Ноябр ойининг бошларида туплаган буғдой 65-70 центнер ҳосил беради.

Бугунги кунда тумандаги илғор фермер хўжаликлари томонидан буғдой экиш ишларини тугатиб суғориш ишларини амалга оширмоқда. Мисол учун “Жавоғир-К”, “Агро Капитал Люкс” ва “Эҳсон Савоб” фермер хўжаликларида сентябр ойининг бошида буғдой экиш ишлари якунланиб ғалла майдонларини суғориш ишларини олиб бормоқда. Буғдой экилган майдонларда уруғ тўлиқ униб чиққан.  

Ҳурматли фермерлар 2023 йилда буғдойдан юқори мўл ҳосил олиш учун сентябр ойида буғдой экиш ишларини якунлаб, тўлиқ кўчат олишни таъминлашингиз керак.

Юқорида берилган тавсияларга амал қилинса юқори ҳосил олинишига имкон яратилади.

 

Қ.Абдуғабборов

Ўзагроинспекциянинг Зомин тумани бўлими

қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари

етиштирилиши ва таъминотини назорат

қилиш шўъбаси катта инспектори

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar