Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин тумани ҳокими “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси томонидан тақдирланди

Зомин тумани ҳокими “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси томонидан тақдирланди

19 сентябрь 2022 йил
336
0

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокими Алишер Абдуғаниев, туман ҳокими ўринбосарлари, туман ташкилот ва идора раҳбарлари, маҳалла раислари ва маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари иштирок этди.

Учрашувда Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси раиси ёрдамчиси Рахима Мирзаева сўз олиб, республикамизда ветеран жангчиларга берилаётган имкониятлар, кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида айтиб ўтди.

 

Йиғилиш давомида жамият вакили томонидан Зомин тумани Қўрғон МФЙда яшовчи Сафарова Наргиза Маъмировна ўзининг фаолияти давомида Ўзбекистондаги бир қанча жангчи-фахрийлар ҳолидан хабар олиб, уларга беғараз ёрдамини аямай келаётгани, жумладан, юртимиздаги фахрий афғон уриши қатнашчилари, Чернобил талофати иштирокчилари хонадонларида бўлиб, ўзининг беминнат ёрдамини кўрсатаётганини таъкидлаб ўтилди.

 

Шундан сўнг, Рахима Мирзаева томонидан Н.Наргиза ҳамда унинг ота-онаси М.Сафаров ва М.Сафароваларга бирлашманинг эсдалик нишони ҳамда ташаккурномаси берилди.

Шунингдек, учрашув давомида ўзининг хизмат фаолияти давомида ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий қадриятлар, миллий анъаналарга садоқат руҳияда тарбиялашга қўшган хиссаси учун туман ҳокими Алишер Абдуғаниев ҳам жамият томонидан эсдалик нишони ва ташаккурнома билан тақдирланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar