Зомин туман 1-сектор раҳбарининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди
Бугун Зомин тумани ҳокими, туман 1-сектор раҳбари А.Абдуғаниевнинг ҳудуддаги Оқтепа МФЙ ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ёшлар билан учрашувни туман ҳокими ўринбосари в.в.б. С.Анваров очиб бериб, бугунги кунда давлатимиз раҳбари бошчилигида ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ишлар, ёшлар учун яратилаётган шароит ва имкониятлар хусусида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, маҳалла ёшларининг турли мавзулардаги таклиф ва мурожаатлари мтасаддилар томонидан эштилиди.
Жумладан, учрашув давомида ногиронлиги бўлган ўқувчига мактаб формаси олиб бериш, “Ижтимоий ҳимояга ягона реестири”да турувчи оила фарзандига ижра ҳаражатлари тўлаб берилиши белгилаб олинди.
Албатта, ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги бу каби саъй-ҳаракатлар юртимизда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири эканини кўриш мумкин.