Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин тумани 1-сектор Халқабод маҳалла ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди

Зомин тумани 1-сектор Халқабод маҳалла ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди

16 сентябрь 2022 йил
212
0

Барча жойларда бўлгани каби, Зомин тумани сектор раҳбарлари томонидан ҳудудидаги маҳаллаларда ёшлар билан учрашиш, уларни қийнаб келаётган муаммо ва ташвишларни эшитиш ҳамда ҳал этиш ишлари устувор вазифалардан бирига айланиб улгурган.

Мана шундай натижадор учрашувлардан бири бугун Зомин тумани 60-сонли умумтаълим мактаби қошида ташкил этилган Келажак касблар марказида бўлиб ўтди. Туман 1-сектор ҳудудидаги Халқабод МФЙ ёшлари билан сектор раҳбарининг учрашувида Зомин тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари в.в.в.б. С.Анваров, тумандаги бир қатор корхона ва ташкилот раҳбарлари, тижорат банклари, Халқабод маҳалла ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси  иштирок этишди.

 

 

Дастлаб, учрашувда бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳатлар, ёшлар сиёсати ва камбағалликни қисқартириш, уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, томорқадан унумли фойдаланиш, тадбиркорлик йўналишларида амалга оширилаётган чора-тадбирлар борасида фикрлар билдирилди.

Шундан сўнг, ёшларнинг ўзини-ўзи банд қилиш, қуёнчилик, банк кредити олиш, паррандачилик, нонвойчилик ва бошқа маиший хизмат турлари бўйича сервис хизматларини кўрсатиш, ишга жойлашиш масаласидаги таклифлари жойида ўрганилиб, тегишлича ҳал этиш юзасидан ташкилот ва корхона раҳбарларига топшириқлар берилди. Учрашувда 30 ортиқ ёшлар иштирок этишди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar