Қорақалпоқлик нуронийлар Зоминда дам олишди
Президентимиз ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасини ҳар тарафлама ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу эътибор доирасида ҳудуд аҳолисининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламини алоҳида қўллаб-қувватлаш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, бундан аввалроқ 150 нафар қорақалпоқ болаларининг Зомин туманидаги оромгоҳда мароқли таътил ўтказганликлари ҳақида хабар берган эдик.
Бу гал Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманидан 50 нафар нуронийлар Зомин туманининг тоғли ҳудудларида дам олдилар.
Жорий йилнинг 15-25 сентябрь кунларига мўлжалланган дам олиш дастурига мувофиқ нуронийлар Зомин шаҳри марказида кутиб олиниб, Зомин тоғларидаги дам олиш масканларига жойлаштирилди.
Куни кеча қорақалпоғистонлик нуронийлар мароқли дам олишни ташкил этгани учун Зомин тумани ҳокимлиги номига ташаккурнома тақдим этиб, ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.