Зоминда “Нуронийлар маскани”да уч авлод учрашуви блиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 мартдаги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-167-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Зомин тумани “Нуронийлар маскани”да Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш Зомин тумани бўлими ва туман “Махалла” жамоат фонди ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тумандаги 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи нуронийлар, ўрта авлод вакиллари ва ёшлар билан “Уч авлод” учрашуви ташкил этилди. Учрашувга маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган “Кексалар маслаҳат гуруҳи”раҳбарлари, бир нуронийга ўн нафар ёш 1+10 тамойили асосида муаммоли ёшларга бириктирилган нуроний отахон ва онахонлар, туманнинг меҳнат фахрийлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ёшлар етакчилари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари таклиф этилди.
Тадбирни Маҳалла ва нуронийларни қўллаб –қувватлаш Зомин тумани бўлими бошлиғи С.Парманов кириш сўзи билан очиб, нуронийларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб –қувватлаш бўйича муҳтарам юртбошимиз, давлатимиз томонидан улар учун яратилган имтиёзлар билан таништириб ўтди. Шунингдек Маҳалла ва нуронийларни қўллаб –қувватлаш Зомин тумани бўлими нуронийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси Ҳ.Абдурахмонов, туман “Махалла” жамоат фонди бошлиғи П.Тожибоев, меҳнат фахрийлари У.Оққулов, Ҳ.Асатуллаев, С.Алимова, Я.Ўсаров, Х.Абдуалимовлар сўзга чиқиб нуронийлар учун яратилган имкониятлар учун мухтарам юртбошимизга, давлатимизга ўз миннатдорчиликларини билдириб, нуронийлар барча жабҳаларда жумладан ёшлар тарбиясида ўз билим тажрибаларидан келиб чиқиб маҳалла ҳаётида ҳар доим фаол бўлишларини, маҳалла раисига қанот бўлишлари тўғрисидаги фикрларини билдирдилар.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Омонова иштирок этиб, фаол меҳнат фахрийлари бўлган хотин-қизларга туман ҳокимининг ташаккурномаси ва совғаларини тақдим этди.
Тадбир давомида иштирокчилар учун туман маданият бўлими томонидан концерт дастури намойиш этилиб, дастурхон безатилиб, ош берилди.