Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка яратилаётган шарт-шароитлар

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка яратилаётган шарт-шароитлар

26 сентябрь 2022 йил
263
0

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омилдир.

Ҳозирги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка яратилаётган қулай шарт-шароитлар натижасида уларнинг сони тоборо кўпайиб бормоқда. Зомин туманида 2022 йил 1 сентябр холатига рўйхатга олинган кичик бизнес субъектлари сони 1855 тани (283 та янги ташкил этилган) ташкил этиб, шундан 1735 таси ўз фаолиятини йўлга қўйиб ўз бизнесларини юритмоқда. Тадбиркорлик субъектларининг 39,8 % савдо ва умумий овқатланишни, 18,1 % қишлоқ хўжалигини, 18,7 % саноат корхоналарини, 7,8 % қурилиши корхоналарини ташкил этмоқда. 2022 йил январ-август ойларида туманимизда 283 та янги тадбиркорлик субъект ташкил этилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 33 тага кўпдир.    

Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз ички бозорини товар ва хизматлар билан таъминлашда, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини оширишда, ресурсларни оқилона тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланишда, ижтимоий гуруҳлар даромадларининг номутаносиблигини камайтиришда, иқтисодиётнинг турли тармоқлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни яхшилашда катта аҳамиятга эга бўлиб, ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий катализатори ҳисобланади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари бозор конъюнктураси ўзгаришларига ҳам, истеъмолчи талаби ўзгаришларига ҳам тез мослашишга қодир бўлиб, истеъмол бозоридаги мувозанатни ушлаб туришда муҳим роль ўйнайди.     

 

Зомин тумани Статистика бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar