Зоминда 26 нафар хотин-қизларга субсидия асосида тикув машинкалари берилди
Давлатимиз раҳбари ташаббусига кўра маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга мухтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш янги босқичга кўтарди.
Куни кеча Зомин тумани ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги “Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 252-сонли қарорига асосан туманидаги “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган 26 нафар хотин-қизларга Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш маблағлари ҳисобидан субсидия асосида тикув машинкалари топшрилди.