Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИ МУТАСАДДИЛАРИ ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИ МУТАСАДДИЛАРИ ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

24 июнь 2022 йил
260
0

Зомин туманидаги суд-ҳуқуқ тизими мутасаддилари ҳудудларда "Аёллар дафтари"га рўйхатга олинган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида тадбир ташкил этди.

 

 

 

 

Маълумки, юртимизда ёшларни, хусусан,  хотин-қизларни, қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, янги иш ўринлари билан таъмилаш, муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш юзасидан мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28-январдаги "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистонни тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги ПФ 60-сонли Фармонида "Аёллар дафтари"ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини хал этиш тизимини янада такомиллаштириш белгиланган.

 

 

Мазкур Фармони ижросини таьминлаш мақсадида тумандаги "Ёшлар маркази"да "Аёллар дафтари"да рўйхатда турган хотин-қизлар билан уларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериш, муаммоларини бартараф қилиш ва ҳуқуқий маданиятини ошириш юзасидан сайёр қабул бўлиб ўтди.

 

 

Сайёр қабулда туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда Жиноий ишлар бўйича Зомин туман суди раиси  Ш. Шамшиев, Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди раиси Дж. Эсанов, Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси Ш. Бегматов, туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н. Омонова, Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш маркази, Бандликка кўмаклашиш маркази мутасаддилари иштирок этдилар. Қабул давомида тумандаги маҳаллаларда яшовчи "Аёллар дафтари"да рўйхатда турувчи хотин-қизларни муаммолари ўрганилди, айрим мурожаатлар жойида бартараф этилган бўлса, 72 та мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Муддат талаб этиладиган айрим мурожаатлар назоратга олинди.

 

 

 

 

 

Тадбир якунида "Аёллар дафтари"га киритилган 14 нафар хотин-қизларга ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишлари учун махсус сертификатлар тақдим этилди.

 

 

 

Тадбир мобайнида опа-сингилларимиз томонидан тайёрланган тикув-трикотаж ва ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди.

 

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 


 


 


 


 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar