Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Халқ таълими вазири Зомин туманидаги мактаблар шароити билан танишди

Халқ таълими вазири Зомин туманидаги мактаблар шароити билан танишди

09 октябрь 2022 йил
895
0

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Саидов Бахтиёр Одилович Зомин туманида бўлиб, тумандаги 15-, 34- ва 75-сонли мактаблардаги ўқувчи ва ўқитувчилар билан учрашди.

Дастлаб вазир 75-сонли мактабда педагогик жамоа билан мулоқот қилиб, мактабдаги дарс жараёнлари билан яқиндан танишди. Жамоа билан суҳбатда ўқитувчиларнинг мавқеини янада ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида келгусида қилиниши лозим бўлган вазифалар хусусида фикр алмашилди.

Айни вақтда мактабда 420 ўринли бинода 800 нафардан ортиқ ўқувчи 2 навбатда таълим олмоқда, келгусида ўқувчилар кўпайишини инобатга олиниб, вазир томонидан 2024 йилда қўшимча бино қуриш юзасидан таклиф тайёрлаш тўғрисида кўрсатма берилди.

Шунингдек, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 34-сонли мактабнинг мебель жиҳозларини янгилашда амалий ёрдам кўрсатиш учун вилоят ва туман ҳокимликларига мурожаат этиш ҳақида ҳудудий бошқарма бошлиғига топшириқ берилди.

Шунингдек, Зомин туманида реконструкция қилинган ёзги оромгоҳда яратилган шароитлар билан танишиб, бинодан самарали фойдаланиш мақсадида унинг келгуси фаолияти юзасидан амала ошириладиган ишлар белгилаб олинди.

 

Туманда янги барпо этилган “Баркамол авлод” болалар маркази биноси билан танишиш асносида вазир ўқув биносини жиҳозлаш ишларини тез фурсатда амалга ошириш ва бинони фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатма бериб ўтди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar