Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » “Афросиёб” электропоездининг илк таркиби Зомин тумани Даштобод бекатида тўхтади

“Афросиёб” электропоездининг илк таркиби Зомин тумани Даштобод бекатида тўхтади

17 октябрь 2022 йил
1 697
0

Аввалороқ, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 2022 йилнинг 17 октябрдан 764/763 сонли Тошкент — Самарқанд—Тошкент  йўналишидаги юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоезди Даштобод бекатида тўхтаб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Бугун ушбу йўлга қўйилган қатнов дориасида илк марта Афросиёб поезди Даштобод бекатида тўхтади.

 

 

Маҳаллий саёҳлардан иборат гуруҳни олиб келган поезни рамзий кутиб омлиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Рахмонқулов, туман ҳоким ўринбосари С.Анваров, Зомин тумани прокурори, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, маҳалла фаоллар ва ёшлар иштирок этди.

Рамзий кутиб олиш маросимида маҳаллий сайёҳлар Даштобод шаҳар маданият маркази ва ёшлардан иборат жамоа томонидан байрамона куй ва қўшиқлар билан кутиб олинди. Шундан сўнг, сайёҳлар махсус тарнспорт воситасига чиқарилиб, туман бўйлаб белгиланган саёҳатга йўналиши бўйича олиб кетилди.

Эслатиб ўтамиз, “Афросиёб” электропоездининг Даштобод бекатида тўхтаб ўтиши бўйича ҳаракат жадвали қуйидагича:

764-сонли поезд Тошкент 8:25 — Даштобод 9:32-09:34 — Самарқанд 10:38

763-сонли поезд Самарқанд 16:11 — Даштобод 17:14-17:16  — Тошкент  18:25

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar